Ссылки доступа

Қозоғистон ҳукумати валюта олди-соттиси устидан назоратни кучайтирмоқда (видео)


Власти Казахстана усиливают контроль за валютными сделками. Зачем?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:00 0:00

Қозоғистон парламентининг қуйи палатасига “Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги янги қонун тақдим қилинди. Унга кўра, Қозоғистон Миллий банки, гўёки мамлакатдан капиталнинг чиқиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида, валюта амалиётлари устидан назоратни кучайтиради.

Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотига кириш арафасида расмиятчилик учун ўзгартиришга қарор қилинди. Молияни тартибга солувчиларнинг тан олишларича: бугунги кунда Қозоғистонда экспорт-импорт амалиётлари устидан тўлақонли назорат йўқ, мана шу ҳолат хорижий шартномалар асосидаги даромадларнинг мамлакатга қайтарилмаслига сабаб бўлмоқда.

Миллий банк вакилининг айтишича, янги қонун қабул қилиниши билан ножоиз битимлар асосида мамлакатдан пулларни олиб чиқиш мураккаблашади.

"Масалан, товарлар учун валюта тўловларининг қайтарилиши, дейлик 6-9 ой — бу яхши, ўзини оқлайдиган муддат. Бироқ кейинчалик бирин-кетин муддатларни узайтириш бошланади”, —дея вазиятни тушинтиради Қозоғистион Миллий банки раисининг ўринбосари Олег Смоляков. — Бунинг натижасида биз валюта фойдаси 10 йиллар давомида қайтариладиган бир қатор шартномаларга эга бўламиз. Бизнинг фикримизча, икки йилдан ортиқ муддат — бу шубҳали амалиётдир".

Миллий банк маълумотларига кўра, бугунги кунда экпорт- импорт амалиётларидаги қарздорлик 53 млн. доллардан ортиқ бўлиб, шундан, маблағларнинг 35% қайтарилмаслиги мумкин. Бироқ реал рақамлар бундан-да юқори бўлиши мумкин.

"Йил сўнгидаги ҳолатга кўра, биз экспорт-импорт амалиётлари бўйича 17 млрд. тенге қарздорлик ҳолатидамиз, — дея таъкидлайди Смоляков. — Бу Қозоғистонга тушмаган валюта фойдаларидир. Пулларни қайтаришни икки йилдан ортиққа чўзиш ўзини оқламайдиган узоқ муддатдир, доимий реструктуризация – бу тахминан 6 млрд. тенге".

Депутатлар лойиҳа муаллифларинин гоптимизмига қўшилмаяпти. Уларнинг фикрича, қонунда “шубҳали” валюта амалиётлари устидан ким назорат қилиши бўйича аниқ қоидалар йўқ. Авваллари бу каби ваколатлар Молия вазирлигида эди, кейинчалик ваколатлар Миллий банкка берилди, аммо ваколатларнинг бир қисми Молия вазирлигида қолди. Бунинг натижасида бу соҳага маъсул бўлган бирота ҳам давлат идораси йўқ.

Қонун лойиҳасида хорижий ташкилотларнинг филиаллари иши бўйича янги қоидлалар ҳам киритилган. Уларни Қозоғистон резидентлари сифатида тан олиш таклиф қилинмоқда, бу дегани улар мамлакат ичкарисидаги барча олди-сотдиларни миллий валютада амалга оширишга мажбур бўлишларини англатади.

XS
SM
MD
LG