Ссылки доступа

Генри Эншер: Биз Гулмурод Ҳалимовнинг ўлими тўғрисидаги хабарни тасдиқлай олмаймиз


Henry S. Ensher
Henry S. Ensher

АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Генри Эншер 3-4 февраль кунлари Тожикистонга ташрифи чоғида Душанбеда ТР ҳукумати ва фуқаро жамияти вакиллари билан учрашди.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси берган маълумотга қараганда, музокораларда асосий эътибор АҚШ ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилди.

Душанбедан Бишкекга учиб кетишидан аввал Эншер Радио Озоди (“Озодлик” радиоси тожик хизмати)га интервью берар экан тожик-афғон чегарасидаги вазиятга тўхталиб ўтди: "Биз “Буюк Хуросон” гуруҳи жангарилари Афғонистоннинг шарқий вилоятларида пайдо бўлаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Сўнги вақтларда уларни мамлакат шимолий-шарқида ҳам кўриш мумкин. Тожикистон ҳукумати жангариларнинг Афғонистон шимолида пайдо бўлиб қолишидан ўз хавотирини билдирмоқда ва биз билан мустаҳкам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиришди. Биз “Буюк Хуросон” томонидан бўладиган хавфни камайтириш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳам, Афғонистон ҳукумати билан ҳам ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз".

Тожикистон ИИВ ОМОНи собиқ командири, полковник Гулмурод Ҳалимовнинг йўқ қилингани ва унинг ўлими нечоғлиқ ҳақиқатга яқин деган саволга жавоб берган Эншер АҚШ бу ахборотни тасдиқламаслигини билдирди.

"Руслар кўп нарса ҳақида гапиришади. Биз бу маълумотни тасдиқлайдиган вазиятда эмасмиз...", - дея таъкидлади Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари.

АҚШ томонидан турли дастурларнинг қисқартирилиши борасида гапирган Эншер қўшимча қилар экан: "...Мен ҳозир ички сиёсат нуқтаи назаридан бу қарор ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бироқ, биз фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ёрдам беришни давом эттираверамиз, чунки фақат кучли, маъсулиятли, эркин фуқоролик жамиятигина ҳар қандай давлатнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Кеча, мен Тожикистон фуқарлик жамиятининг айрим вакиллари билан учрашдим. Суҳбатимиз қизғин кечди ва жуда ҳам муҳим бўлди".

XS
SM
MD
LG