Ссылки доступа

Қарағанда суди Сурияга кетишга уринганликда айбланган аёлни 9 йилга қамади


Қарағанда шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли Жансай Т. 6 февраль куни 9 йил қамоққа ҳукм қилинди, суд уни “жиноятга тайёргарлик кўриш”, “террор гуруҳи фаолиятида иштирок этиш" ва “вояга етмаганларни ёллаш”да айбдор деб топди.

Терговчи ва айбловчиларнинг фикрича, судланувчи “Ислом давлати” халқаро террор ташкилотига қўшилишга уринган ва Сурияга ўзининг вояга етмаган қариндошини олиб кетишга ҳаракат қилган.

Адвокат ва судланувчи аёлнинг ўзи жиноий ишда “кўплаб қонун бузилишларига” йўл қўйилганини айтмоқда. Судланувчи Жансай Т. судга мурожаат қилиб, ўзини оқлашларини сўради, чунки аслида террор гуруҳига қўшилиш ниятида бўлмаган, балки миллий хавфсизлик қўмитаси департаменти ходимларининг кўрсатмасини бажарган. Судда Жансай Т. юз берган ҳодиса юзасидан ўз қарашларини билдирди – гўёки МХҚД ходимлари унга таклиф билан мурожаат қилишган, аввалига у рози бўлмаган, аммо кейинчалик қандайдир жангарини топишда терговга ёрдам бериш мақсадида уларнинг талабларига рози бўлган. Чунки айнан шу жангари туфайли аёлнинг эри ваа бошқа одамлар азият чеккан экан.

"МХҚД ходимлари ўша одамнинг ишончига киришимни сўраб, шунга кўндиришди. Чунки ўша одамнинг айби билан менинг эрим ушланган эди. Мен учта шаҳарда қўмитачиларнинг кузатувида эдим. Улар мени ҳамма ерда таъқиб қилишарди, ҳамиша ўша одам ҳақида эслатиб туришарди, буларнинг ҳаммасига чек қўйиш мақсадида мен МХҚД ходимларнинг ғоясини бажаришга қарор қилдим. Мен айнан шу одам туфайли оилам жабр кўрганини тушундим. Бу инсон қаердадир турибди ва одамларга зарар етказмоқда. Мен уни қидиришга қарор қилдим ва мендабошқа фикр бўлмаган. Менинг мақсадимўша одамни топиб хукумат қўлига топшириш эди. Мен ўзим билан вояга етмаган яқин қариндошимни олиш ниятим йўқ эди. Бу нотўғри. Мен кетишга уринганимда, қўлга олиндим", - деди судланувчи.

Жансай Т. 2017 йил сентябрь ойидан бери ҳибсда ушлаб турилибди. Унинг айтишича, ёзишма орқали эҳтимолий жангари билан боғланишга қарор қилган ва уни ушлаб ҳукуматга топширмоқчи бўлган, аммо Қарағандадан чиқиб кетиш вақтида МХҚД ходимлари томонидан қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG