Меморандумда Республикачилар партиясининг ФТБ Дональд Трампнинг сайловолди штаби ходимларининг телефон суҳбатларини қонунга зид равишда эшитиш учун ордер олгани юзасидан берган даъволари устидан баҳс қилинади.
Ҳужжатда таъкидланишича, ФТБ президентлика номзод Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Картер Пейжнинг суҳбатларини тинглаш учун ордер олишда, идоранинг сўрови Хиллари Клинтон сайлов штабида ишлаган инглиз собиқ жосуси томонидан берилган маълумотларга таянгани билан боғлиқ фактни ошкор қилмаган.
Бошқача айтганда номаълум манба томонидан тўпланган маълумотлар Дональд Трамп рақиблари томонидан фойдаланилган ва Америка фуқаросининг алоқа линиясини тинглаш учун ордер берилишига асос бўлган. Республикачиларнинг айтишича, ордер берган судья бу борада огоҳлантирилмаган.
Конгресс ходимларининг айтишича, Демократларнинг меморандумида ФТБ телефон қўнгироқларини тинглаш борасида сўров деталлари юзасидан қўшимча маълумотлар бор, яъни судга ФТБ амалдаги сиёсий қарашларга эга манбаларнинг маълумотларидан фойдаланган.
Разведка ишлари бўйича қўмитадаги демократлар раҳбари Эдам Шифф республикчилардаги ҳамкасбларини махсус прокурор Роберт Мюллернинг фаолиятига тўсиқ бўлишга уринаётганликда айблаб чиқди. Маълумки, махсус прокурор Роберт Мюллер Россиянинг Америка сайлов жараёнига аралашуви ва Россия вакилларнинг президентликка номзод Дональд Трамп атрофидагидлар билан эҳтимолий алоқаларни тергов қилмоқда.
Демократларнинг меморандумини ошкор қилиш борасидаги якуний қарор Оқ уй томонидан қабул қилинади.