Ссылки доступа

Саакашвили учун тунги уй қамоғи ва чиқишни чеклаш борасидаги муддат тугади


6 февралга ўтар кечаси Грузия собиқ президенти ва Украинанинг “Янги кучлар ҳаракати” етакчиси Михаил Саакашвилига нисбатан Киев суди томонидан чиқарилган тунги ҳибс ва Киевдан чиқмаслик борасидаги эҳтиёт чорасининг муддати тугади.

Бундан аввал айблов Саакашвилига нисбатан электрон браслет таққан ҳолда куну-тун уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллаш лозимлигини сўраган эди. У мухолифат партияси раҳбари ва тарафдорлари Украинада фаолият юритиш мақсадида гўёки тадбиркор Сергей Курченкодан маблағ олиш иши бўйича айбланмоқда.

Кўрсатилган муддат ниҳоясига етганидан сўнг, Саакашвилига нисбатан эҳтиёт чоралари кўрилмайди, фақат у чақирув қоғозини олиши билан терговчилар ҳузурига келиши керак бўлади, деди ахборот агентлигига сиёсатчининг адвокати Руслан Чорнолуцкий.

У Саакашвилига нисбатан эҳтиёт чораларини узайтирмаслик борасидаги қарор билан ҳукумат сиёсатчининг мақомини “тозалаб”, уни мажбуран Украинадан чиқариб юбориш ёки Саакашвилини Грузияга экстрадиция қилиш учун “асос тайёрланаётган” бўлиши эҳтимолини назардан қочирмади.

XS
SM
MD
LG