Ссылки доступа

"Парижлик террорчи" Брюсселдаги судда иштирок этишдан бош тортди


Салоҳ Абдислом

2015 йил ноябрдаги Париж терактларининг тирик қолган ягона қатнашчиси Салоҳ Абдислом Брюсселдаги ўзининг иши бўйича процессда қатнашишдан бош тортди. Ўшанда террорчилик ҳаракати натижасида 130 киши ҳалок бўлган эди.

Суд тингловлари душанба куни, 5 февралда бошланди. Абдислом биринчи мажлисда қатнашди. У суд мусулмонларга олдиндан янглиш муносабатда бўлаётганини билдирди ва судьянинг саволларига жавоб беришдан бош тортди.

Кейинги суд мажлиси пайшанба куни, 8 февралда бўлади. Судланувчи унда қатнашишдан бош тортди. Суд вакили Абдислом бунга ҳақли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бельгия ҳукумати Абдисломни 2016 йил 15 мартдаги ушлаш пайтида полициячиларнинг ҳаётига суиқасд қилишда айблади. Прокурор хоним Абдислом ва унинг шериги эканлиги тахмин қилинаётган кишига шу эпизод учун 20 йилдан қамоққа олиш жазоси беришни сўради.

Бельгияда Абдисломни 2016 йил 22 мартда Завентем аэропортидаги терактни тайёрлашда ҳам гумон қилишмоқда. Бироқ судья бўлиб ўтаётган процесс доирасида бу айбловлар кўриб чиқилмаслигини таъкидлади.

Салоҳ Абдислам – 2015 йил 13 ноябрда бир қатор терактларни содир этган жиҳодчилар гуруҳининг тирик қолган ягона қатнашчисидир. Террорчилик ҳаракатларидан сўнг, у тўрт ой мобайнида Бельгияда яшириниб юрди, 2016 йил 15 мартда эса Брюссель яқинидаги Моленбек шаҳарчасида қўлга олинган ва Францияга экстрадиция қилинган эди.

XS
SM
MD
LG