Ссылки доступа

Ўқувчиларнинг телефонларида порнография бор ёки йўқлиги, қизларнинг бокиралиги текширилмоқда


Туркманистон

Туркманистоннинг Дашўғуз шаҳридаги, шунингдек айрим туман марказларидаги мактабларда ўқувчиларнинг мобил телефонларида порнографик видео ва фото бор ёки йўқлиги текширилмоқда, шунингдек ўқувчи қизлар гинекологик кўрикка юборилмоқда.

Ўтган ҳафтада Туркманистон шимолидаги вилоятда маҳалий таълим муассасалари, миллий хавфсизлик хизмати, полиция ходимлари, шунингдек шифокорлар бирор бир огоҳлантиришсиз дарсларга бостириб киришди ва юқори синф ўқувчиларидан мультимедиа файлларни текшириш мақсадида мобил телефонларни йиғиштириб олишди.

Бу каби текширув вилоят таълим ва маданият бўйича маъмурияти раҳбари ўринбосарининг буйруғи асосида ўтказилди, дея хабар беради “Озодлик” манбалари.

"Ҳеч бир огоҳлантиришсиз одламлар текширишга келишди ва барча мобил телефонларни олиб кетишди. Улар телефонларни текшириш юзасидан тушунтириш беришмади. Кейинчалик улар порнографик файлларни қидиришгани маълум бўлди. Барча синф ўқувчиларида шу каби файллар топилди", - дейди Дашўғиз вилояти Гурбансолтан туманидаги ўрта мактаб ўқувчиси.

Унинг сўзларига қараганда, порнографик файллар топилгандан сўнг мобил телефонлари олиб қўйилган ва ота-оналари иштирокида ўқувчилар билан суҳбатлашилган.

"Юқори синф ўқувчи қизларини бир сафга териб қўйишди ва мактаб медпунктида кўрикдан ўтказишди. Бокира чиқмаган қизларнинг ота-оналари чақирилиб, бутун мактаб олдида шарманда қилишди ва қизларини тарбиялаш борасида назорат ўрнатишни топширишди. Текширувдан сўнг мактаб директорини ишдан бўшатишди", - дея таъкидлади “Озодлик” манбаи ўз номини ошкор қилмаслик шарти билан.

Дашўғиз маҳаллий маъмурияти “Озодлик” радиоси билан суҳбатлашар экан, текширувларнинг сабаб ва мақсадлари юзасидан изоҳ беришмади.

Ўз номини ошкор қилишни истамаган туман полициясининг ходими сўнги йилларда фоҳишалик билан шуғулланувчи ўқувчи қизларнинг кўпайиб бораётгани туфайли текширув ўтказилганини айтди. "Текширув мана шу муаммони бартараф этиш мақсадида ўтказилди", - деди манба.

XS
SM
MD
LG