Ссылки доступа

Бишкек мэри: Мен ҳар куни телевизорга чиқадиган диктор эмасман


Албек Ибраимов

Бишкек мэри Албек Ибраимов ИЭМдаги авариядан сўнг жамоатчиликка кўринмагани борасида маҳаллий депутатлар томонидан билдирилган эътирозларга жавоб қайтарди.

Ибраимов баёнот бериб, ўзи «ҳар куни телевизорга чиқадиган диктор эмаслигини» айтди ва сўзига қўшимча қилар экан авария туфайли Бишкек аҳолисининг 85 фоизи истиқомат қиладиган 2162 турар-жой биносига иссиқлик етказиб берилмаганлигини таъкидлади.

Шаҳар бошлиғининг айтишича, ҳаво ҳарорати кечқурун -26 даражага тушиб кетди, бу эса уйлардаги ҳаво ҳароратини етарли даражада ушлаб туриш имконини бермади:

"208 та участкада электроэнергия узилди, 108 таси ўз вақтида чироқ билан таъминланди. Эски уйларда симлар куйиб кетди, 2-3 марта Ала-Арча дарёси ўзанидан чиқиб кетди, Ўш бозорида ёнғин чиқди. Ҳамма ерда мэрия ходимлари иштирок этди. Депутатларга тушган барча мурожаатларни кўрсатинг. Халққа таянган ҳолда бу ерда сиёсат йўқ дея, ҳамма нарсани сиёсатлаштириш керак эмас. Мен ҳар бир факт бўйича жавоб беришга тайёрман", -- деди мэр.

6 февраль куни Бишкек шаҳар кенгаши сессиясида қаттиқ совуқлар вақтидаги шаҳарликларнинг аҳволи тўғрисидаги масалани кейинроқ муҳокама қилиш юзасидан таклиф тушди. Бироқ кўпчилик депутатлар бу таклифга қарши чиқишди ва масала кун тартибига киритилди.

Айрим депутатлар баёнот бериб, шаҳарликлар ўзлари иссиқликсиз қолганда маҳаллий идоралар нима иш билан шуғулланганини билмасликларини айтиб, ўз норозиликларини билдиришаётганини таъкидлашди.

26 январь куни Бишкек ИЭМда авария юз берди, бунинг оқибатида кўп қаватли турар-жой бинолари ва давлат муассасалари иссиқликдан маҳрум бўлди. Ўша кунлари Бишкекда аномал совуқлар кузатилди. Тунда ҳарорат -28 даражага тушиб кетди. Бишкекликларнинг уйига иссиқлик 30 январдан берила бошланди.

XS
SM
MD
LG