Ссылки доступа

Қозоғистонда диндорлар ва динсизларнинг эътиқоди камситилгудек бўлса жарима солинади


Қозоғистон дин ишлари вазирлиги маъмурий ҳуқуқ бузилишлари тўғрисидаги кодексга диндорлар ва динсизларнинг ҳис-туйғулари камситилиши борасида модда киритишни таклиф қилмоқда.

Қонун лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳнинг 6 феврал куни бўлиб ўтган мажлисидадепутатлар бу каби қўшимчалар киритиш зарурияти борлигига розилик билдиришди.

Қонуннинг ҳозирги кўринишида “диний туйғу камситилиши учун” ҳам маъмурий, ҳам жиноий жавобгарлик кўзда тутилган, бироқ қонунда атеистлар тилга олинмаган. Таклиф қилинаётган қўшимчага кўра, «динга нисбатан иймонли ёки иймонсизлар ҳис-туйғуларини камситиш” бўйича 50та ойлик ҳисоб кўрсаткичи - бу 120 минг тенге (370 доллар), юридик шахслар 481 минг тенге (1483 доллар) миқдорида жаримага тортилади.

Фуқаролик жамияти ва Дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Берик Арининг айтишича, бу таклиф вазирлик ходимларининг бошқа диний жамолар вакиллари билан бўлиб ўтган суҳбатлари жараёнида пайдо бўлган ва гап бу ерда “диний қарашларидан қатьий назар одамларнинг қадр-қиммати ва туйғулари ҳақида бормоқда”.

Униг фикрича, ҳатто динсизлар ҳам ўзларининг динга бўлган муносабатини ошкор қилишдан қўрқиб қолишган.

"Иймон бу фуқароларнинг шахсий ҳуқуқи ва эркинлигидир , ҳеч ким бу масала бўйича ҳақорат қилиниши ёки камситилиши керак эмас", — дейди Берик Арин.

Фуқаролик жамияти ва дин ишлари бўйича вазирликнинг мавқеини ишчи гуруҳ мажлисида давлат идораларининг вакиллари ва депутатлар қўллаб-қувватлади.

XS
SM
MD
LG