Ссылки доступа

ҚР Бош прокуратураси: Қонун ЙҲҲТББ ходимлари ҳаракатларни фото ва видеога олишни тақиқламайди


Қирғизистон Бош прокуратураси ИИВ Йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси(ЙҲҲТББ) бошлиғининг ўринбосари Иманали Сарқуловнинг қонун бузилишлари эҳтимоли ҳақидаги гапларига эътибор қаратди. Бу ҳақда республика Бош назорат идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Эътироз Иманали Сарқуловнинг идора рухсатисиз ЙҲҲТББ ходимларнинг фото ва видоёга олиш қонунан тақиқланади, деган сўзларига қаратилди. «Мансабдор шахслар томонидан бу каби фикрларни айтилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки ҚРнинг амалдаги қонунларига биноан ЙҲҲТББ ходимларининг ўз хизмат вазифаларини адо этаётганларидаги ҳаракатларини фото и видеога тушириш тақиқланмаган», - дейилади хабарда.

Бундан аввал ЙҲҲТББ бошлиғининг ўринбосари Сарқулов баёнот бериб инспекторлар акс этган видео ва фотоларни тарқатганлар судга берилиши борасида айтган эди. Бошлиқ ўринбосари қонун ўзларининг рухсатисиз фото- видеога олишни тақиқлашини айтган эди.

Safari ҳаракати фаоллари Сарқуловнинг фикрлари Конституцияга зид эканлигини айтишиб, Бош прокуратурага шикоят қилишларини айтишган эди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида бош вазир Сапар Исақов Safari фаолларни танқид қилган эди. Бунга уларнинг йўл транспорт қоидалари бўйича инспектор билан баҳслашаётгани ҳақидаги видео ёзув сабаб бўлган эди.

Safari ҳаракати фаоллари тез-тез Интернетда йўл транспорт қоидаларининг бузилиши ва йўл хавфсизлиги инспекторлари томонидан қонунларнинг бузилишига оид видеоёзувларни эълон қилиб туришади. Айрим ёзувлар ходимларни жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди. Фаоллар давлат хизматчиларини оммавий жойларда видеокамера орқали суратга олиш ҳуқуқига эга эканликларини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG