"0,5 литрлик шишадаги "Аяз баба" ("Аёз бобо") айрони аввал 1.3 манат турарди, ҳозир эса 3.5 манатга сотилмоқда. "Гонезлик" ("Ачитқи") номли айрон 1.2 манатга сотилган бўлса, ҳозир 3 манат турибди. Сметана ҳам қимматлашди. 250 мл қадоқланган сметана 3 манат эди, эндиликда 4.5-5 манатга сотилмоқда", - дейди Ашхабоддаги шарҳловчи Аманмират Бугаев.
Унинг сўзларига қараганда, сут маҳсулотларининг сотувчилари нархлар ошишини изоҳлашар экан, яқинда автомобилларнинг ёқилғисининг нархлари ошиши сабабли маҳсулотларни олиб келишдаги транспот ҳаражатлари кўтарилганини айтишмоқда, чунки маҳсулотларнинг асосий қисми минтақалардан олиб келиниб, пойтахтда сотилади.
Бензин нархи 50%га ошганидан сўнг мамлакатдаги ун, гўшт ва пластик қадоқдаги сув нархи ўртача 70% га кўтарилди.
1 февралдан мамлакатда автомобиль ёғилғисининг бир литри 1 манатадан 1.5 манатга ошди.
Шу билан бирга хорижий валютанинг норасмий курси бўлмиш “қора бозор”даги нархи айрим минтақаларда 1 АҚШ доллари 13 мантат даражасида ушлаб турилибди.
Туркман манатининг давлат курси 2015 йилнинг январидан ўзгармай келади ва 3.5 манат 1 АҚШ долларни ташкил қилади.