Ссылки доступа

Россия тожикистонлик 122 минг мигрантни амнистия қилди


Россия расмийлари 122 мингдан ортиқ меҳнат мигрантларини амнистия қилди. 20 мингга яқини мамлакатда легаллаштирилди, қолганлари эса аввал тақиқланган кириш учун рухсат олди.

Шу билан бирга Россия миграция қонунчилигини бузган 181 минг Тожикистон фуқароларини мамлакатга киришини тақиқлаганича қолмоқда.

Россиянинг Миграция амнистияси 2017 йилнинг баҳорида амалга оширилган эди, деди Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазири Сумангул Тағойзода бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, сўнгги уч йилда РФ ярим миллиондан ортиқ мигрантни чиқариб юборган. Кўпчилиги ўзларининг ҳуқуқлари бузилган ҳолда чиқариб юборилган: айрим ҳолларда мигрантларнинг ёнида керакли ҳужжат бўлмаган тақдирда ҳам мамлакатдан чиқариб юборилган, уларни чиқариб юбориш борасидаги иш судларда жуда қисқа муддатларда, материаллар ўрганилмаган ҳолда атиги 3-5 дақиқада кўриб чиқилади, кўп ҳолларда иш жамоавий тартибда кўрилади.

2017 йил февралида РФ президенти Владимир Путин Душанбеда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган музокараларда Россия ва Тожикистон РФдан чиқариб юборилган тожикистонлик фуқаролар билан боғлиқ "муаммони ҳал қилишга" ваъда берган эди.

XS
SM
MD
LG