Ссылки доступа

Вашингтондаги Россия элчихонаси олдидаги майдон Немцов номини олди


Вашингтондаги Россия элчихонаси олдидаги майдон ўлдирилган мухолифатчи Борис Немцов номини олди. Тегишли қонун тасдиқлангани ва кучга киргани ҳақида Немцов фондининг раиси Владимир Кара-Мурза кичиги хабар қилди.

Немцов фонди раисининг сўзларига қараганда, майдон очилишининг расмий маросими 27 февралда, сиёсатчи ўлдирилганининг уч йиллиги кунида бўлиб ўтади.

Вашингтон шаҳар кенгаши январь ойининг бошида Немцов майдони тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишининг тезлаштирилган тартибини бир овоздан ёқлади. Унгача ҳужжатни ихтисослашган қўмитада қўллаб-қувватлашган эди.

Борис Немцов 2015 йил 27 февралда Катта Москва дарёси кўпригида отиб кетилган эди. Москва шаҳар ҳукумати мухолифатчи шарафига ёдгорлик тахтаси ўрнатишга тўсқинлик қилиб келмоқда, коммунал хизматлар эса сиёсатчи ўлдирилган жойда халқ қўйган хотира ёдгорлигини ҳар доим олиб ташламоқда.

XS
SM
MD
LG