Ссылки доступа

Россиялик хакерлар АҚШнинг ҳарбий-саноат компанияларига ҳужум қилишди


Россиялик хакерлар АҚШ мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик қиладиган йирик компанияларнинг маълумотларига етишди. Учувчисиз учоқлар, ракеталар ва қирувчи самолётлар яратиш билан шуғулланадиган деярли 90 нафар ходим ҳужумга дучор бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Ҳужум мақсадлари орасида Boeing ва Airbus компаниялари, шунингдек, кўплаб кичикроқ компаниялар бор эди. Ходимларнинг бир қисми хакерларнинг ёлғон хатларини очишган. Айнан қандай ахборот ўғирлашга эришилганлиги номаълум. Лекин маълумотлар базаси бузилган компаниялар шуғулланган лойиҳаларнинг кўпи махфийлаштирилган эди.

Associated Press маълумотларига кўра, Fancy Bear гуруҳи ҳужумларга алоқадор. АҚШ махсус хизматлари уни 2016 йилдаги Америка сайловларига аралашишда ва Кремль билан ҳамкорлик қилишда айблашмоқда. Москва хакерларни қўллаб-қувватлаганини бир неча марта инкор қилган.

Экспертлар чоршанба куни ўғирланган маълумотлар гўёки Россияга учувчисиз учоқлар ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкинлигини таъкидламоқда. Компаниялардан биридагилар ҳужумдан сўнг уларга махфий маълумотларга киришни қайта кўриб чиқишларига тўғри келганлигини айтиб беришди.

XS
SM
MD
LG