Ссылки доступа

Иноятов кетиши ортидан МХХ сара қуролли бўлинмаларидан айрилмоқда (видео)


2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бошқарувидан тўлиғича Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфига ўтказилган ҳарбийлашган махсус бўлинмалар яна Ички ишлар вазирлигига қайтарилмоқда.

Ушбу ислоҳот 31 январь куни президент Мирзиëев раислигида Миллий хавфсизлик хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ортидан бўлди.

Айни пайтда президент топшириғидан кейин қайси бўлинмаларнинг тугатилишию қайсиларининг қолиши¸ қайси бўлинмаларнинг ИИВ ëки Мудофаа вазирлиги таркибига ўтказилишига оид расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмади. Озодлик манбаларига кўра¸ МХХ таркибидан қайта ИИВга ўтказилаëтган махсус бўлинмалар қуролли таянч кўрсатиш ваколатига эга тизимлар ҳисобланади ва улар Ўзбекистондаги энг сара зобитлардан таркиб топган.

"Бу бўлинмалар собиқ Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ташаббуси билан тузилган ва уларда энг элитний тайëргарликдан ўтган йигитлар ишларди. Андижон воқеаларидан кейин Каримовнинг ИИВга ишончи йўқолди ва Иноятов бу сара бўлинмаларни бирма-бир ўз тасарруфига олган эди¸" - деди шахси очиқланмасигини сўраган МХХ зобитларидан бири.

Ўзбекистон МХХни қарийб 23 йил давомида бошқариб келган Рустам Иноятов 30 январь куни истеъфога чиқарилган ва Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди. У шунингдек Олий Мажлис Сенатининг аъзоси этиб тайинланди ва дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлди..

XS
SM
MD
LG