Ссылки доступа

Доғистонда Москва томонидан ташкил этилган кенг қамровли текширувлар ўтказилмоқда (видео)


Доғистонда кенг қамровли текширувлар ўтказилмоқда. Улар “минтақа ҳокимият идораларини жиноий гуруҳлардан холи қилиш” деб номланган жараён доирасида Москвадан келган терговчилар томонидан олиб борилмоқда. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилди.

Ҳужжатларни олиб қўйиш, молия, соғлиқни сақлаш, таълим вазирликлари, шуниндек ИИВ ва суд ижрочилари хизмати бошқармасида кузатилмоқда. "Декриминализация" тадбирлари тугагунга қадар Доғистоннинг юқори лавозимли амалдорларининг чет элга чиқиши тақиқланди.

2017 йил кузида Доғистон раҳбари этиб Давлат Думасида “Ягона Россия” фракцияси раҳбари лавозимида ишлаб келган Владимир Васильев тайинланди. Мансабга тайинланганидан кейин Васильев минтақада Москвадан келган терговчилар иштирокида текширув ўтказишга ваъда берган эди. ИИВ, ФХХ ва прокуратура ходимларидан иборат махсус комиссия республикага январь ойи охирларида етиб келди.

5 февраль куни Доғистон ҳукуматининг муваққат раҳбари Абдусамад Гамидов, унинг икки ўринбосари, шунингдек республика собиқ таълим вазири Шахабас Шахов ҳибсга олинди. Уларга бюджет маблағларини ўзлаштириш айби қўйилди ва икки ой муддатга ҳибсга олинди.

Васильев амалдорлар ушланганидан сўнг Доғистон хукумати раҳбарлигига Татаристон иқтисод вазири Артем Здунов тайинланишини таклиф қилди. Чоршанба куни бу таклифни республика Халқ йиғини қўллаб-қувватлади. Бошқа минтақалардан амалдорларни тайинланишига йўл қўймаслик лозимлигини айтиб чиққан Доғистон аҳолисининг норозиликларига қарамай қарор қабул қилинди.

Бундан аввал манбаларга таянган РБК, Васильев Доғистон "элитаси ҳаёт кечирадиган ўйин қоидаларини ўзгартиришга интилаётгани" ва "[бу масалада] ҳаддан зиёд Татаристонга умид қилаётгани" ҳақида ёзган эди, чунки Васильевнинг фикрича, “кадрлар сифати масаласида” Доғистон қуйи поғонада турар экан.

XS
SM
MD
LG