Ссылки доступа

Тожикистон парламенти давлат раҳбари сайлови тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритди (видео)


Тожикистон парламенининг қуйи палатаси -Мажлиси намояндагон чоршанба куни “Тожикистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга тузатиш киритди. Жумладан, киритилган ўзгартиришга кўра, президентликка номзодлар ёшини 35 ёшдан 30 ёшга қисқартирилди.

Киритилган тузатишларга кўра, Миллат етакчиси, амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон чекланмаган муддатга Тожикистон Республикаси президенти этиб сайланиши мумкин. Бундан ташқари, мамлакат президенти ва парламент депутати этиб 30 ёшга тўлган Тожикистон фуқароси сайланиши мумкин. Аввал бу чекловлар 35 ва 25 ёш деб белгиланган эди.

2016 йилнинг 22 май куни Тожикистонда мамлакат Конституциясига қўшимча ва тузатиш киритишга қаратилган референдум бўлиб ўтди. Ўзгартишларга биноан Эмомали Раҳмон бирор бир чекловларсиз ўз номзодини мамлакат президентлигига кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Президентликка номзодлар ёши 35 ёшдан 30 ёшга қисқартирилди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу қўшимчалар Эмомали Раҳмоннинг катта ўғли Рустами Эмомали 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига ўз номзодини қўйиш имкониятига эга бўлиши мақсадида киритилган.

Айнан шу иккита муҳим ўзгартиш “Тожикистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга ҳамон киритилмаган эди.

Рустами Эмомали ўтган йилнинг декабрь ойида ўзининг 30 ёшини нишонлади. Бир йил муқаддам тожик президентининг катта ўғли Душанбе мэри этиб тайинланган эди. Ундан аввал эса у Тожикистон молиявий назорат ва коррупцияга қарши Агентлиги ва мамлакат Божхона хизматига раҳбарлик қилган эди.

XS
SM
MD
LG