Ссылки доступа

Ўзбекистонда аптекаларда оғриқ қолдирувчи дорилар тақчиллашди, беморлар талвасада


Андижон вилоятида психотроп препаратларга эҳтиёжи бор беморлар дорихоналардан бу дорини топа олмаëтир. Аптекачилар бунинг сабабини психотроп дорилар импортининг кескин қисқариши билан изоҳлаган.

Шу кунларда Андижон бўйлаб сурункали оғир хасталиклар давомида кучли оғриқни қолдириш учун ишлатиладиган наркотикли дориларни топиб бўлмай қолди.

Паркинсон касалидан азият чекаëтган 70 яшар Ҳасанбой ота бундай тақчиллик шундоқ ҳам оғир дардини янада оғирлаштирганини айтади.

“Дори-дармон” акциядорлик компанияси Андижон вилояти бўлимининг мулозимларидан бири таркибида наркотик моддалар бор оғриқ қолдирувчи ва психотроп дорилар аптекаларга кам берилаётганини тасдиқлади.

“Ҳақиқатан ҳам бу дориларда узилиш бўлди. Чунки, бу дориларни биз долларнинг аввалги давлат курси, 4200 сўм миқдорида олардик. Конвертация очиганидан кейин, бу дорилар 8 мингдан юқори нархда растоможка бўлаяпти. Биздаги ижтимоий соҳадаги дорилар нархи эса ўзгармаган, эски нархларда. Биз дори етказиб берувчи “Uzmedimpex” ташкилотидан бир неча юз миллион сўм қарздор бўлиб қолдик. Чунки, биз бу дориларнинг нархини ўзимиз ўзгартира олмаймиз. Шунинг учун, бу хил дорилар бизга кам берилаяпти. Биз ҳам дона-дона қилиб тарқатаяпмиз. Кейинги ойдан таъминот яхшиланади, деган умидимиз бор”, деди мулозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев¸ ўтган йили “Ўзфармсаноат” концернини ривожлантиришга оид қарордан сўнг бу структурани бутунлай тугатган эди. Президент фармони билан "Ўзмедэкспорт" ташкилоти “Uzmedimpex”га айлантирилган ва унга хориждан олиб келинадиган дори таъминоти юклатилган эди.

XS
SM
MD
LG