Ссылки доступа

МХХга ишонмаслигини айтган Мирзиëев генерал Ғуломовни сотқинликда айблади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миллий Хавфсизлик Хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига кескин айбловларни билдирди. Буни 19 январь куни Сурхондарё вилояти фаоллари билан Қизириқ туманининг маъмурий биносида бўлиб ўтган учрашув пайтида олинган аудио ёзувлар тасдиқлайди.

Президент сафари ҳақида расмий матбуот ўша куниëқ хабар берган бўлса-да¸ бевосита Мирзиëевнинг чиқиши¸ хусусан¸ унинг МХХ ҳақида айтган гаплари ҳозирча жамоатчиликка тақдим этилгани йўқ.

Сурхондарë вилоят фаоллари билан 19 январь кунги учрашувда Шавкат Мирзиëев мамлакат¸ хусусан¸ Сурхондарëда Миллий хавфсизлик хизматининг мутлақ ҳокимиятини тугатганини айтади.

Аудиоëзувда президент Мирзиëев¸ Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ 1-ўринбосари¸ генерал Шуҳрат Ғуломовни ҳам тилга олади.

Шунингдек, аудиоёзувда давлат раҳбари ғазаб билан: "Ғуломов деган иплосинг, у сотқининг пора бошида ўзи ўтирардику", деб айтади.

53 яшар Шуҳрат Ғуломов¸ МХХ даги каръерасини айнан хизматнинг Сурхондарë вилояти бошқармаси лавозимидан бошлаб¸ уни расман яна айнан шу вилоятда тугатган.

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларидаги бир-биридан мустақил мулозим Озодликка президент Мирзиëевнинг Шуҳрат Ғуломовни генераллик рутбасидан маҳрум қилиб¸ унинг устидан жиноий иш очиш ҳақида буйруқ бергани ва МХХ собиқ генералининг махсус тергов изоляторида сўроқ қилинаëтганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG