Ссылки доступа

АҚШ вице-президенти Шимолий Кореяга қарши “жиддий” санкциялар ҳақида гапирди


АҚШ вице-президенти Майк Пенс АҚШ яқин кунлар ичида Шимолий кореяга қарши “энг жиддий ва тажовузкор” иқтисодий санкциялар ҳақида эълон қилишини билдирди.

Пхёнчхандаги қишки Олимпиада ўйинлари очилиши маросимида Америка делегациясига бошчилик қилаётган Пенс чоршанба куни Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашувдан сўнг шуни баён қилди.

«Америка Қўшма Штатлари яқин орада Шимолий Кореяга қарши энг жиддий ва тажовузкор санкциялар ҳақида эълон қилади ва Шимолий Корея ядро ва ракета дастурини бирваракайига вабутунлайтўхтатмагунича, биз уни ажратиб қўйишда давом этамиз», - деб баён қилди Пенс.

АҚШ расмий вакиллари янги санкциялар Пхёнчхандаги ўйинлар тугашига қадар, февралда қўйилиши ҳақида гапирмоқда. Пенс Шимолий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан 8 февраль куни учрашиши керак. Пенс Олимпиада вақтида Шимолий Кореялик расмий шахслар билан учрашиш эҳтимолини истисно қилмади. У журналистларга: «Нима бўлишини кўрамиз», деди. АҚШ вице-президенти унинг асосий вазифаси Шимолий Корея ядро ва ракета дастуридан воз кечишидан иборат бўлишини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG