Ссылки доступа

Шимолий Корея Пхёнчхандаги ўйинларга бир кун қолганда ҳарбий парад ўтказди


Шимолий Корея Пхёнчхандаги Олимпиада ўйинларига бир кун қолганда ҳарбий парад ўтказди. Associated press маълумотларига қараганда, уни тайёрлашда 10 мингга яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Одатда КХДР армиясига асос солинганига бағишланган тадбирлар апрелда ўтказилади, лекин бу гал уни 8 февралга кўчиришди. Шимолий Корея ҳукумати Олимпиада олдидан ҳарбий тадбирлар ўтказилишига йўл қўйциб бўлмаслиги ҳақида АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан қилинган танқидларни инкор этганлиги хабар қилинмоқда.

Аввалроқ расмий Пхеньян Шимолий Корея делегацияси Пхёнчханда америкалик ҳамкасблари билан учрашиш ниятида эмаслигини баён қилган эди.

Шу кун арафасида АҚШ вице-президенти Майк Пенс Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларнинг янги пакети тайёрланаётганини хабар қилганди. У Вашингтон КХДРни ракета-ядро дастурини тўхтатишга мажбурлаш ниятида эканлигини тушунтирди.

XS
SM
MD
LG