Ссылки доступа

Жээнбеков: Бош прокуратура коррупцияга қарши курашни самарасиз бажармоқда


«Бош прокуратура коррупцияга қарши курашда миллий мувоффиқлаштирувчи ҳисобланади, бироқ ўз вазифасини самарасиз адо этмоқда», - дея баёнот берди Хавфсизлик кенгаши мажлисида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков.

«Коррупциядан огоҳлантириш масаласида ҳамон ҳамкорлик йўқ, бунга ички қарама-қаршиликлар сабаб бўлмоқда, давлат манфаатлари эмас, муассасалар манфаати кўзланади. Кўплаб асоссиз ва ноқонуний текширувлар ўтказилмоқда. Менга давлат идоралари ва овул хукуматларидан назорат қилувчи идоралар томонидан бир-бирини такрорлавчи текширувлар бўлаётгани ҳақида шикоятлар тушади. Текширувларни тўхтатиш ва назорат қилиш прокуратура зиммасига юклатилган. Бироқ бу вазифа бажарилмаяпти. Балки, прокуратуранинг ўзи кўплаб текширувларни ўтказмоқда», - деди президент.

Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, 2016 йилда прокуратура 8877 текширув ўтказган, шундан 8% фоизи бўйича жиноий иш қўзғатилган. «Атиги 50% иш судга оширилган. Айблов ҳукми эса текширувларнинг 1,6% бўйича чиқарилган. Фақат 8 та ҳодиса бўйича айбдорлар озодликдан маҳрум қилинган», - деди Жээнбеков.

«Ала-Арча» давлат қароргоҳида президент Сооронбай Жээнбеков раислигида Хавфсизлик Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, унда “Қирғизистон Республикаси суд, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органларида коррупцияга қарши курашнинг долзарб чоралари” муҳокама қилинди.

XS
SM
MD
LG