Ссылки доступа

Остонада болаларнинг эҳтимолий заҳарланишидан сўнг болалар боғчалари текширилмоқда


Пойтахтдаги болалар боғчасидаги гуруҳнинг етти нафар тарбияланувчиси ва икки нафар катта ёшдаги киши эҳтимолий заҳарланишдан сўнг юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди, дея хабар берди Остона шаҳар таълим бошқармаси раҳбари Ануар Жангозин. Унинг сўзларига кўра, яна бир неча бола амбулатория тартибида даволанади.

7 февраль, чоршанба куни, маҳаллий ОАВ Остонадаги болалар боғчасида камида 10 нафар тарбияланувчи ва тарбиячи номаълум касалликка чалингани ҳақида маълум қилди. Ота-оналарнинг сўзларига қараганда, бир гуруҳдаги болаларда бир кеча кундузда қусиш, ич кетиш кузатилган ва тана ҳарорати кўтарилган. Уларнинг айтишича, шифокорлар турли ташхисларни қўйишган: ичак инфекциясидан то ангинага қадар.

«№ 36 "Балапан" боғчасидаги вазият бўйича 7 февраль куни ота-оналардан заҳарланиш гумони бўйича шикоят тушди. Бугунги кунда юқумли касалликлар шифохонасига тўққиз киши: етти нафар бола ва икки нафқар катта ёшдаги киши –тарбиячи ва энага ётқизилди. Қолган болалар уйда амбулатория тартибида даволанмоқда», — деди Жангозин.

Бошқарма бошлиғининг хабар беришича, эҳтимолий заҳарланиш сабабларини ўрганиш мақсадида ишчи комиссияси ташкил этилди, овқат блоки инспекция қилинди, экспертиза ўтказилади.

XS
SM
MD
LG