Ссылки доступа

ИДнинг тожик жангарисининг рафиқаси Боғдод қамоқхонасидан мактуб йўллади (видео)


Халқаро Қизил Хоч ходимлари яна бир тожик оиласига умид бағишлашди. Улар Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи Сабзагул Камоловага Боғдод яқинидаги қамоқхонда болалари билан жазо муддатини ўтаётган қизи Зуҳронинг қисқача мактубини етказишди.

«Зуҳра менга беш ёки олти ойлик ҳомиладор эканлигини айтган эди... Бу бизнинг энг охирги телефон суҳбатимиз бўлди. Етти ой биз қизимиз ва набираларимиз тақдири хақида ҳеч нарса билмадик», дейди Сабзагул Камолова.

Зуҳро Ходжаева ва унинг фарзандлари 2014 йилда Ироққа бориб қолишган – унинг эри Суннат Шокиров қўнғироқ қилиб Туркияда яхши иш топганини маълум қилган эди. Бироқ маълум бўлишича, унинг эри “Ислом давлати” томонида туриб жанг қилаётган экан, дейди Сабзагул.

Сабзагул Камолованинг яккаю ягона ўғли Баҳодур Ходжаев Ироқда вафот этди. Тожикистон расмийлари Сабзагул Камолованинг ўғли, куёви ва қизига нисбатан жиноий иш очган. Улар ёллаш ва ва хорижий мамлакат ҳудудларида жанговар ҳаракатларда иштирок этишда айбланмоқда.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Ироқда бўлган аёл ва унинг фарзандларини ватанга қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ИД жангарисининг рафиқаси ва фарзандларини уйга қайтариш жараёни ойларга чўзилиб кетиши мумкин – чунки уларнинг кўпчилигида тегишли ҳужжатлар йўқ, дейишмоқда ТР ТИВ вакиллари.

Ироқдаги тожикистонлик аёллар ва болаларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Норвегия қочқинлар ишлари бўйича Кенгаши (The Norwegian Refugee Council (NRC) Ироқнинг Мосулидаги Муваққат қочқинлар лагерида 30дан ортиқ тожикистонлик оила аъзолари борлигини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG