Ссылки доступа

Хитойда полициячилар жиноятчиларни “ақлли” кўзойнаклар ёрдамида қидиришмоқда


Хитойлик полициячилар шахсларни таниб олиш вазифасига эга бўлган, қуёшдан ҳимоя қилувчи махсус кўзойнаклардан фойдаланишни бошладилар. Мослама жиноятчини 100 миллисекунд ичида идентификация қилишга имкон беради, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Янги технология полициячиларга видеокузатув камералари бўлмаган ҳудудларни кузатишга ёрдам беради. Махсус кўзойнаклар туфайли ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар жиноятларга аралашганлиги эҳтимол тутилаётган етти кишини ушлашга улгуришди ҳам. Полициячилар қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган 26 кишини ҳам аниқладилар.

Бироқ бундай технологиянинг қўлланиши ҳуқуқ ҳимоячиларини ташвишга солмоқда. Улар мослама диссидентлар ва миллий камчиликка мансуб шахсларни таъқиб қилиш учун ишлатилади, деб ҳисоблаяпти.

Расмий статистикага кўра, Хитойда 170 миллиондан ортиқ камералар ўрнатилган бўлиб, бу дунёдаги энг йирик видеокузатув тизимидир. Мамлакат ҳукумати бир неча марта миллий камчиликка мансуб шахсларни кузатиш учун шахсларни таниб олиш технологияларидан фойдаланганлиги боис танқидга учраган эди.

XS
SM
MD
LG