Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломларни тан олиш механизмларини соддалаштиришга келишиб олишди


Ўзбекистон олий ўқув юртлари Қозоғистон ўқув юртлари билан ҳамкорликда замонавий мутахассисларни тайёрлашга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон элчиси билан учрашганидан сўнг Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов маълум қилди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ.

Шу муносабат билан катта талабга эга бўлмиш нефткимё ва агросаноат соҳаси учун кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади. Ёшларга таълим бериш билан бир қаторда профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳам кенгайтирилади. Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирининг базасида технопарк ташкил этилади. Шунингдек дипломларни тан олишмеханизми соддалаштирилади.

«Дипломаларни тан олишга қаратилган стратификациялаш жараёнларининг стандартлари мавжуд. Бу борада катта муаммоларни кўрмаяман. Биз бу каби масалаларни соддалаштириш йўлидан кетаяпмиз. Менинг ўйлашимча, дипломларни тан олиш, ёки Ўзбекистон ва Қозоғистон олий ўқув юртларида таҳсил олган ёшларни ишга жойлаштиришда муаммолар бўлмайди», – деди Ином Мажидов.

Учрашув давомида томонлар алоқаларни бундан кейин ҳам ривожлантиришга келишиб олишди. Айни дамда 20га яқин илмий муассаса ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Яқин орада ҳар икки мамлакат олий ўқув юртларида Ахборот маркази очилиши кўзда тутилмоқда.

«Бугун вазир билан биз талабаларни бу жараёнга жалб қилувчи янги трендни ривожлантиришга келишиб олдик. Олий ўқув юртлари нафақат минтақавий ҳамкорлик ҳисобига, балки янги технологиялар ҳисобига янги марказлар ярата оладиган олий ўқув юртлари бўлади.

Бу масалада биргаликдаги илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилади, нефткимё ва аграр тармоқда янги йўналишлар яратишга келишиб олдик. Бу соҳада Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам катта тажриба бор», – деди Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев.

XS
SM
MD
LG