Ссылки доступа

Собчак РФ АҚШдаги сайловларга аралашгани учун CNN эфирида узр сўради


Ксения Собчак

Россия президентлигига номзод Ксения Собчак 8 февраль куни Россия Америка президенти сайловига аралашганлиги эҳтимоли учун АҚШ олдида узр сўради.

CNN телеканали эфирида у агар россиялик хакерлар ҳақиқатан ҳам сайловларга таъсир ўтказган бўлишса, “бунинг учун чуқур афсусда” эканлигини билдирди. Собчак Россияни ажратиб қўймасликка, лекин унга халқаро жараёнларда кўпроқ иштирок этишга имкон беришларига ҳам чақирди.

Россия президенти сайлови 18 мартга белгиланган. Собчак уларда “Фуқаролик ташаббуси” партияси номидан қатнашади. ОАВ бир неча бор уни президент маъмурияти билан алоқаларда айблади, лекин у ўзининг номзоди қўйилишига Кремлнинг алоқадорлигини инкор қилиб келаяпти ва ўзини “Ҳаммага қарши” номзод деб атаяпти.

Собчакдан ташқари, сайловда Сергей Бабурин ("Россия умумхалқ иттифоқи"), Павел Грудинин (РФКП), Владимир Жириновский (РЛДП), Владимир Путин (ўз номзодини ўзи қўйган), Максим Сурайкин ("Россия коммунистлари"), Борис Титов ("Тараққиёт партияси") ва Григорий Явлинский ("Яблоко")лар ҳам қатнашмоқда. Мухолифатчи Алексей Навальний Кировлес иши бўйича судланганлиги олиб ташланмаганлиги боис, сайловга қўйилмади.

XS
SM
MD
LG