Ссылки доступа

Туркманистонда полиция ун олиб ўтганлик учун пора олаяпти


Озиқ-овқатларга нархлар ўсиши жараёнида, Озодликнинг Туркманистондаги суҳбатдошлари маҳаллий ҳокимиятнинг баъзи вакиллари қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар содир этаётган ҳолатлар ҳақида хабар қилишмоқда.

Хусусани, Лебоп вилояти Керки шаҳридан ун олиб келаётган маҳаллий аҳолидан пул йиғиб олиш ҳоллари ҳақида хабар қилинмоқда.

Суҳбатдошлар таъкидлашича, полиция ходимлари Амударёдаги кўприкдан ўтаётган автомобилларни текширишмоқда ва бўйсунмайдиган бўлишса, жазолаш ҳамда озиқ-овқатни олиб қўйиш билан таҳдид қилиб, 25 манат суммага ун олиб ўтаётганларга жарима солишмоқда. Бу ҳақда Керкичи, Мағданли, Қўйтендағ, Достлуқ ва Мукра шаҳарларининг аҳолиси хабар қилди.

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг гапларига қараганда, Амударё кўпригидаги назорат-ўтказиш пунктида полиция ходимлари ўтиб кетаётганлардан ҳар бир қоп ун учун 25 манат миқдорида пул талаб қилишаяпти.

"Полиция ходимлари тўлашдан бош тортганларга унни олиб қўйиш билан таҳдид қилишаяпти. Нима учун, деган саволга чегараолди ҳудудлари аҳолиси унни хорижга сотишаяпти, деб жавоб беришади ва унни чет элга сотмасликлари учун чора кўришаётганликларини айтишади", - деди Азатлиқ суҳбатдоши ва тўлашдан бош тортганларни бўлинмага олиб боришаётгани, у ерда “жамоат тартибини бузганлик учун” ёки полицияга бўсунмаганлиги учун расмий жарима ёзишларини таъкидлаб ўтди.

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги ва бу маҳсулотларга, жумладан унга нархларнинг кескин ошиши кузатилмоқда. Фақат февраль ойининг биринчи ҳафтаси давомида ун ва гўшт 70%га, сут маҳсулотлари 100%га қимматлашди.

Туркман манатининг давлат курси 2015 йил январьдан бошлаб, ўзгармай қолаяпти ва 1 АҚШ доллари учун 3,5 манатни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG