Ссылки доступа

Инглиз журналисти жаримага тортилди ва Қримни тарк этишга мажбурланди


Madeline Roach

Собиқ совет республикаларидаги инсон ҳуқуқлари бузилишини ёритишга ихтисослашган инглиз журналисти Маделайн Роуч Симферопол Марказий тумани суди томонидан жаримага тортилди. Уни Россия томонидан аннексия қилинган Қримдан чиқиб кетишига мажбурлашди, дея хабар беради Озодлик радиоси мухбири.

Ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари Роучни 7 февраль куни эрталаб Симферополдаги хостелда ушлашди, у ярим оролга келганида айни шу хостелга тушган эди. Роучни Россия ТИВ томонидан аккредитациядан ўтмаган ҳолда Қрим ҳудудида журналистик фаолият олиб боришда, шунингдек тиббиёт суғуртаси йўқлигида айблашди. Полиция бўлимида бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг Роуч хорижий фуқароларнинг Россия ҳудудларига кириши вабўлиши қоидаларини бузиш моддаси бўйича айблашди.

Полиция томонидан жалб қилинган адвокат Андрей Семенец Роучга мурожаат қилиб айбига иқрор бўлишни, жарима тўлаб, Қримни тарк этишини маслаҳат берди. Журналист аёл суд жараёнида таҳририят буюртмасини бажармаганини, Қримга ёзилажак мақоласининг қаҳрамонлари билан танишиш мақсадида келганини айтди. Бунга жавобан полиция ходимлари ўзларида, у сиёсий маҳбус қримтатар оилалари билан видеога тушиб телефонда мессенжер орқали жўнатгани ҳақида маълумот борлигини айтишди.

Журналист аёл тўрт минг рубл миқдорида жарима тўлади ва ўша куни ярим оролни тарк этди.

Маделайн Роуч турли нашрларда Қримдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ва қрим татарларнинг таъқиб қилиниши борасида материаллар эълон қилган.

XS
SM
MD
LG