Ссылки доступа

Тожикистон Миллий банки: АҚШ долларининг курси 9 сомони даражасида ушлаб турилибди


Тожикистон Миллий банки раиси Жамшед Нурмаҳмадзоданинг маълум қилишича, мазкур йилда АҚШ долларининг курси 9 сомони даражасида ушлаб турилибди. 9 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жамшед Нурмаҳмадзоданинг айтишича, харид қилинган 3 тонна олтин миллий валютани ҳимоя қилиши керак.

Тожикистон Миллий банки прогнозларига қараганда, сомонининг расмий курси йил охирига қадар 12% гача тушиб кетиши мумкин. Бугунги кунда бир АҚШ доллари Тожикистон банкларида 8,83 сомонига тенг.

МБ раиси матбуот анжуманида нақдсиз тўловларни қўллаб-қувватлади. Жамшед Нурмаҳмадзоданинг айтишича, нақдсиз тўловларни амалга ошириш мақсадида мамлакатда тўрт мингта янги терминал ўрнатилади. Унинг сўзларига кўра, уларнинг сони 1500 дона бўлади.

Жамшед Нурмаҳмадзода шунингдек, ўтган йили халқаро молия бозорларида республика 500 миллион долларга тенг облигация сотганини айтди.

Иккита - «Тоджиксодиротбанк» ва «Агроинвестбанк»нинг молиявий аҳволи ҳақида берилган саволга жавоб берган Миллий банк раиси мазкур банкларнинг “ташқи бошқарув тизимида” раҳбарлар ўзгариши эҳтимоли ҳақида айтди. Унинг таъкидлашича, умуман олганда яқин 2-3 йилда Тожикистон банк тизими барқарорлигича қолади.

XS
SM
MD
LG