Ссылки доступа

«Тошкент-Балиқчи» темирйўл қатнови 22 мартдан қайта тикланади


Тошкент-Балиқчи-Тошкент темир йўл қатнови 22 мартдан қайта тикланади. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизматига «Кыргызтемиржолу» корхонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, поезд ҳафтада бир марта қатнайди. Пайшанба куни Тошкентдан чиққан поезд шанба куни Балиқчидан ортга қайтади.

Тошкент ва Балиқчи ўртасида темир йўл қатновини йўлга қўйиш борасидаги келишувга 2016 йилда эришилган эди, бироқ ўша йили атиги бир марта поезд қатнови йўлга қўйилган эди. 2017 йилда қатновлар амалга ошмади. Хабарларга кўра, қатновларни тиклаш борасидаги таклиф қирғиз томонидан берилган.

Айни дамда Ўзбекистондан Ўш ва Жалолобод шаҳарларига темирйўл қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG