Ссылки доступа

БАА Қозоғистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқда


10 мартдан бошлаб Қозоғистон фуқаролари Бирлашган Араб Амирликларига 30 кун муддатга визасиз бора оладилар, дея хабар берди Twitter ижтимоий тармоғи орқали БААнинг Қозоғистондаги элчихонаси.

«Дўст Қозоғистон халқини 10 мартдан бошлаб Қозоғистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликларига 30 кун муддатга визасиз режим асосида боришлари кучга киргани билан табриклаймиз. БАА сизга ёқимли бўлишини тилаймиз», — дея хабар берди Twitter орқали БААнинг Остонадаги дипломатик ваколатхонаси.

Бундан аввал Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов 2017 йилда “Паспортларнинг барча турлари бўйича визасиз ташрифлар тўғрисида БАА билан келишувга эришилганини” билдирган эди. Келишув БААдаги барча амирликлар томонидан розилик жараёнидан ўтиши керак эди.

Қозоғистон ҳукуматининг 2012 йил 21 январдаги 148-сонли фармойишига биноан, БАА фуқаролари 30 кун муддатда Қозоғистонда визасиз бўлишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG