Ссылки доступа

Чилонзордаги масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди


Чилонзорда барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди. Масжидга Шайх номини беришни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклиф этган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжид майдонига ташриф буюрди.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952−2015) нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга бағишлади», - деди Шавкат Мирзиёев.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1989 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтийси бўлган. Бу лавозимда у кенг миқёсдаги халқаро фаолиятни амалга оширди, кўплаб ислом давлатлари билан маданий ва маърифий алоқаларни ўрнатди ва ривожлантирди.

Шайх Ислом Каримов ҳукумати билан муносабатлари яхши бўлмаганлиги сабабли, у Ливияда бир неча йилдан буён муҳожирликда яшашга мажбур бўлган.

Бироқ, 1999 йили Тошкентда портлашлардан сўнг, президент Ислом Каримов муфтийнинг обрў-эътиборидан фойдаланишга қарор қилди ва уни хавфсизлик кафолати билан ватанига қайтишга таклиф қилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2015 йилнинг 10 март куни 62 ёшда юрак ҳуружидан Тошкентда вафот этган. Шайх жанозасида 200 мингдан зиёд инсон қатнашгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG