Ссылки доступа

Подмосковьеда авиаҳалокатда ҳалок бўлган йўловчилари қариндошларига 4 млн рублдан берилади


"Саратовский авиалиний" (“Саратов авиайўналиши”) авиакомпаниясининг Москва вилоятида ҳалокатга учраган Ан-148 самолётининг барча йўловчилари 2 миллион рублга суғурта қилинган эди, дея хабар берди Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин.

"Бу стандарт суғурта: 2 миллион рубл плюс суғурта тўлови ва дафн учун 25 минг рубл", – дея тушунтириш берди вазир.

Президентнинг Волга бўйи федерал округдаги вакили Михаил Бабичнинг баёнот беришича, ҳалок бўлганларнинг қариндошларига суғурта тўловларидан ташқари қўшимча равишда Оренбург вилояти бюджети ҳисобидан 1 млн рублдан ажратилади. Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ҳам вилоят бюджетидан 1 миллион рублдан ажратишга ваъда берди.

11 февраль куни "Саратов авиалинияси"га тегишли самолёт Москванинг “Домодедово” аэропортидан ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб радар экранларидан йўқолиб қолди. Самолёт Москва яқинидаги Раменск туманига қулаб тушди.

Самолётбортида 71 киши, улар орасида икки нафар хорижлик - Швейцария ва Озарбайжон фуқаролари бор эди. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари болалар эди.

Душанба куни Оренбург вилоятида Мотам куни дея эълон қилинди. Тезкор гуруҳ битта “қора қути”ни топди, иккинчиси ҳозирча топилмади.

XS
SM
MD
LG