12 февралда Дубайда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукуматлар саммитидаги ҳужжатга Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазири Даврон Абаев имзо чекди.
Амирликнинг янгиликлар агентлиги хабарига кўра, меморандумниБирлашган Араб Амирликлари (БАА), Коста-Рика, Мексика, Португалия ва Словения вакиллари ҳам имзолади. Душанба куни Қозоғистон ҳукумати сайтида эълон қилинган хабарда БААдаги учрашув иштирокчилари “фуқароларнинг давлат ва ижтимоий хизматлардан қониқишини жадаллаштириш” масалаларини муҳокама қилдилар.
ОАВ БАА бош вазири ва Дубай амирлиги ҳукмдори Муҳаммад ибн Рашид ал Мақтумнинг сўзларини келтирмоқда. У форумда “дунё хақларнинг фаровонлиги ва бахти учун ишлайдиган коалицияларнинг янги шаклларига муҳтож” эканлигини баён қилган.
БААда “бахт” термини турли даражадаги давлат органларининг мезонлари ва мақсадлари орасида мавжуд. Форум 14 февраль куни ўз ишини якунлайди.