Ссылки доступа

ҚРда Чингиз Айтматов номидаги мукофот атрофида можаро келиб чиқди


Парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси МДХ Парламентлараро Ассамблеясининг 30 минг долларга тенг Чингиз Айтматов номли мукофотини парламент бюджетидан ўзлаштирилиши билан боғлиқ масалани муҳокама қилди.

Ёпиқ мажлисда депутатлар мазкур жиноий иш бўйича Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитасининг ахборотини тинглашди. Қўмита аъзоси Мақсат Сабировнинг таъкидлашича, тергов жараёнида маълумотлар ошкор қилинмаслиги мумкин. «Ҳозирча кўп нарса ноаниқлигича қолмоқда. Бўлим ходимлари пулларни қай тартибда олгани, қандай йўллар билан ўтказгани аниқ эмас», - деди Сабиров.

Ўша вақтда халқаро ишлар бўйича қўмита раиси бўлмиш Аскарбек Шадиев маъсулияти ҳақида гапирган Мақсат Сабиров, «у бу пулларга муҳтож эмаслигини» таъкидлади.

Бундан аввал парламентда МДХ Парламентлараро Ассамблеясига Чингиз Айтматов номли мукофотга ажратилган 30 минг доллар ўзлаштирилгани маълум қилинган эди.

Бош прокуратура Жўқўрғу Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси бўлим мудири Арсен Закировга нисбатан ҚР Жиноят Кодексининг 171 (Ўзига ишонилган мулкларни ўзлаштириш ва ўғирлаш) ва 350 (Ҳужжатларни сохталаштириш, давлат мукофотлари, муҳр, тамға, бланкаларини ишлаш, тайёрлаш, сотиш ва фойдаланиш) моддалари бўйича жиноий иш очди.

Маълум бўлишича, 2017 йилнинг кузида Арсен Закиров МДХ Парламентлараро Ассамблеяси Қўмитасига Чингиз Айтматов номли мукофот учун 30 минг доллар ўтказилгани борасида ҳужжат тайёрлаган. Бироқ, Жўқўрғу Кенеши ишлар бошқармасининг пул маблағларни олгани борасида юборган сўровига МДХ ПСҚ пулларни олмагани борасида жавоб қайтарган.

XS
SM
MD
LG