"Бирим юрти директори Кенжа Иброҳимов томонидан имзоланган буйруқда “Билим юртининг фаолар залида Миллат етакчисининг телевидение орқали мурожаатини тинглашдан воз кечгани учун ишдан бўшатилсин” дея ёзилган”, - дейди 14 февраль куни Саида Рустамова. – Аслида бундай эмас. Мен фаоллар залига кирганимда бўш ўринлар йўқ эди. Менда ғайирлик бўлмаган. Фақат мурожаатни эшитиш имкони бўлмади".
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 22 декабрь куни парламентда ўзининг навбатдаги мурожаати билан чиқди.«Хореографик коллежда мутахассис –концертмейстер йўқ. Сўнги тўрт йилда мен икки кишининг ўрнига меҳнат қилдим. Мен ишдан бўшатилишим ҳақидаги буйруққа рози эмасман ва Президент маъмурияти ва Маданият вазирлигига шикоят аризасини бердим. Жавобини кутаяпман», - дейди Саида Рустамова.
Малика Собирова номли хореография билим юрти директори Кенжа Иброҳимовнинг айтишича, концертмейстер ишдаги гуноҳлари учун бўшатилган. «У раҳбарият кўрсатмаларини бажармасди, қўпол ва бетга чопар эди. Ходим ички қоидаларга риоя этмаса, раҳбариятга қўполлик қилса у ишдан бўшатилади…У устимиздан арз қилганини эшитдим. Фақат иғвогарларгина шундай қилади», - дейди билим юрти директори.
Кенжа Иброҳимовнинг айтишича, аваал Саида Рустамова ўзининг бетга чопарлиги туфайли Аҳмад Бобоқулов номли мусиқа коллежидан, Мирзо Турсунзода номли Санъат институтидан ва Талабшо Сатторов номли миллий консерваториядан бўшатилган.
Тожикистон Маданият вазирлиги, Саида РустамоваТР Меҳнат кодексининг 42 моддаси - “Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бузилган”лигини тасдиқлади. Вазирлик рақс ўқитувчисидан шикоят аризаси олинганлигини ҳам тасдиқлади.