Мазкур ҳафтада Африка миллий конгрессининг ҳукмрон партияси ва унинг бош котиби Эйс Магашуле Зумадан истеъфога чиқишни талаб қилди. ЖАР қонунларига кўра давлат раҳбари лавозимини вице-президент Сирил Рамафоса эгаллаши керак.
Жейкоб Зума 2009-йилда президент бўлган, 2014-йилда эса иккинчи муддатга сайланган. 2017-йилда коррупция ва давлат шартномалари билан фирибгарликларда айбланди, Африка миллий конгресси Зумани партия раҳбари лавозимини олиб, унинг ўрнига Рамафосани тайинлади.