Мазкур мукофот низомига кўра, у шунингдек, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқлар ўртасидаги дўстликни ривожлантириш учун ҳам берилади. Хабар беришларича, унинг эгалари Тожикистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин.
Мукофот фахрий нишон ва пул мукофотидан иборат. Фахрий нишон айлана шаклда бўлиб, унинг ичида олтин релеф тарзида Эмомали Раҳмон тасвири туширилган. Ҳалқа тасвири олтиндан тайёрланган пластина билан бўялган.
Миллат етакчиси-Эмомали Раҳмон “ давлат мукофотинининг пул миқдори яшаш учун минимумнинг 2500 бараварини ташкил қилиб, ҳозирги кунда 125 минг сомонийга тенг. (14 минг доллардан ортиқ)
Мазкур мукофот таъсис қилинган миллат етакчиси тинчлик ва барқарорлик асосчиси тўғрисидаги конституцион қонун шунингдек миллат етакчиси орденини таъсис қилиш,миллат етакчиси музейи, кутубхонаси ва архивини яратишни кўзда тутади.