Ссылки доступа

ҚР парламенти Қозоғистонда депутатга нисбатан олиб борилаётган тергов ишига аралашмайди


Спикер ва парламент депутатларга нисбатан очилган ишларга аралашмайди. Қозоғистонда депутат Дамирбек Асилбек уулунинг ҳибсга олиниши юзасидан ҚР парламенти матбуот котиби Ибраим Нуракун уулу шу баёнот билан чиқди.

Унинг сўзларига қараганда, бу иш Жўқўрғу Кенеш билан боғлиқ эмас, фақат депутатнинг ўзига тааллуқли. «Мабодо депутатга нисбатан жиноий иш қўзғатилгудек бўлса, тергов ёки суд ўтказиладиган бўлса, спикер ва Жўқўрғу Кенеш аралашмаган ва аралашмайди ҳам. Регламентга биноан, агарда айби исботланадиган бўлса у ҳолда депутатнинг ўзи жавобгар бўлади», - деди Нуракун уулу.

Маълум бўлишича, бугун Дамирбек Асилбек уулу аъзо бўлган “Қирғизистон” фракцияси унинг ҳибсга олиниши муносабати билан махсус баёнот билан чиқади.

15 ва 16 февраль кунлари Олмаота, Жамбил, Жанубий Қозоғистон вилоятлари ва Олмаота шаҳрида ҚР миллий хавфсизлик қўмитаси ва коррупцияга қарши Миллий бюроси томонидан “Божхона соҳасидаги ноқонуний фаолиятни олдини олиш, шунингдек, мамлакатнинг чегараолди ҳудудларида фаолият юритаётган, контрабанда билан шуғулланаётгануюшган жиноий гурухларга қарши туриш мақсадида” махсус амалиёт ўтказилди.

Умумий ҳисобда 29 киши - «божхона ва хуқуқ тартибот идораларининг мансабдор шахслари, брокерлар, воситачилар, жиноий гуруҳ вакиллари» ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганлар орасида, кейинчалик маълум бўлишича, Қирғизистоннинг 4 нафар фуқароси, жумладан парламент депутати Дамирбек Асилбек уулу ҳам бор.

XS
SM
MD
LG