Ссылки доступа

Қозоғистонлик чанғичилар Олимпиадада биринчи ўнталикка киришди


Пхёнчханда ўтказилаётган Олимпиада ўйинларидаги 4х10 километрга эркаклар ўртасидаги эстафетада қозоғистонлик чанғичилар саккизинчи ўринни эгаллашди. Эстафетанинг биринчи босқичида Қозоғистон терма жамоасининг етакчиси Алексей Полторанин ғолиб бўлди.

Лекин кейинги босқичларда устунликни сақлаб қолиш охирги уч босқич қатнашчиларига насиб қилмади. Иккинчи босқичда Евгений Величко бешинчи бўлиб маррага етиб келди, ундан кейинги икки босқичда Виталий Пухкало ва Денис Волотка орқада қолишни қисқартира олишмади.

Олтин медални Норвегия қўлга киритди, кумуш медални россиялик спортчилар олди, бронза мукофоти — Францияга тегди. Қозоғистон жамоаси Норвегия жамоасидан уч ярим минут ортда қолди.

Мусобақалардан сўнг Полторанин журналистларга 24 февралга режалаштирилаётган 50 километрга классик усулдаги марафонда ғалаба қозониш ниятида эканлигини айтди.

XXIII қишки Олимиада ўйинлари 25 февраль куни якунланади. Қозоғистон терма жамоасининг ҳисобида ҳозирча битта бронза медали бор.

XS
SM
MD
LG