Ссылки доступа

Олмаотада Қирғизистон парламенти депутати 2 ойга қамоққа олинди


Олмаотадаги суд Қозоғистонда “товарлар контрабандасига қарши” махсус операция доирасида ушланган Қирғизистон парламенти депутати Дамирбек Асилбек уулуни қамоққа олишга санкция берди.

Маҳаллий янгиликлар агентликлари судга ҳавола қилган ҳолда хабар қилишича, Асилбек уулуга нисбатан Олмаота шаҳар Алмалин туман судининг қарорига биноан, 17 февраль куни қамоққа олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўллашга санкция берилган.

Суд хабарига кўра, ушланган бу шахсга “Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона чегараси орқали товарлар ёки бошқа предметларни давлат функцияларини бажаришга ваколатл бўлган шахс томонидан йирик миқдорда ўтказиш”, шунингдек, “трансмиилий уюшган гуруҳ ёки трансмиллий жиноий ташкилотда иштирок этиш” гумони қўйилган

Қирғизистон фуқаролари —Уланбек Муродилов ва Чингиз Абакировлар ҳам “Иқтисодий контрабанда” ва “Трансмиллий уюшган гуруҳ, трансмиллий жиноий ташкилот тузиш ва уларга раҳбарлик қилиш, шуниндек, уларда иштирок этиш” моддалари бўйича гумон қилиниб, қамоққа олинган. Учаласи ҳам икки ой муддатга қамалган.

18 февралда Қозоғистон бош прокуратураси Қозоғистон жанубида ўтказилган махсус операция пайтида қўлга олинган 35 кишидан 33 таси қамоққа олингани ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилганини баён қилди.

XS
SM
MD
LG