Ссылки доступа

Украинада ўз жонига қасд қилган туркманистонлик талаба ўқиган олийгоҳ раҳбариятига нисбатан жиноий иш очилди


Киев прокуратураси Богомольц номли Миллий тиббиёт университети талабаси бўлмиш 19 ёшли туркманистонлик ўзбек қизи Муқаддас Насирлаеванинг ўз жонига қасд қилиш факти бўйича жиноий иш очди.

Қиз оиласининг адвокати берган маълумотга кўра, вақтинча яшаш муддатини узайтириш борасида ариза бериш олий ўқув юрти томонидан рад этилгач талаба Киевдаги кўприкдан ўзини дарёга ташлаган. Унинг айтишича, хорижий талабалар билан ишлаш бўйича деканат ўз вақтида вақтинча яшаш учун Муқаддаснинг ҳужжатларини миграция хизматига топширмаган.

Прокуратура қиз 30 январь куни Киевдаги Патон кўпригидан ўзини ташлаб жонига қасд қилганини тасдиқлади.

Талабанинг танишларининг айтишича, у университетга 2017 йилда ўқишга кирган ва бунинг учун 7 синфдан тайёргарлик кўрган, у стоматолог бўлишни орзу қиларди. Улар қизни “мақсадга интилувчи ақлли ва қувноқ” сифатида таърифлашди: у инглиз тили гуруҳида ўқирди ва гуруҳ раҳбари эди. Уларнинг таъкидлашларича, Муқаддас ва хорижий талабалар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Татьяна Тимохина ўртасида муаммо келиб чиққан.

"Муқаддаснинг ота-оналари вақтинчалик яшаш борасидаги муаммо тўғрисида билишарди ва қизларини Украинадан чиқиб кетишини ва янги виза билан қайтадан боришини, академ таътил олиб бир йилдан кейин ўқишни давом этиришини айтишган эди. Туркманистоннинг Украинадаги элчихонаси муаммони Муқаддаснинг Украинадан чиқиб кетмаслиги билан, унинг мамлакатда бўлиш муддати режимини бузгани учун жарима тўлаши мақсадида университетдан мактуб лозимлигини айтиб, ҳал қилиш мумкинлиги борасида таклиф билан чиқди. Бироқ деканат бунинг учун ҳеч нарса қилмади", – дея хабар берди Муқаддасининг танишлари.

Университетда талабанинг миграция қонунчилиги билан муаммоси бўлганини тасдлиқлашди. Унинг виза муддати 2017 йил 17 декабрда тугаган эди, шу сабабли ҳам у талабалар сафидан чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG