Меморандумда Россия Қора денгиз ва Азов денгизи ҳамда Керчь бўғозида Украинанинг ҳуқуқларини бузганлиги далиллари келтирилган. Бу ҳақда Украина ТИВ хабар берди.
Украина президенти Пётр Порошенко “Украинанинг Қримдаги суверенитети ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида гап бормаётганлигини” баён қилди. Унинг сўзларига қараганда,Украинанинг манфаатлари ва Қримдаги хусусий мулклари мусодара қилинган тадбикорларнинш манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида гап бормоқда.
Украина ТИВда Киев арбитраж судидан БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича конвенцияси Россия томонидан бузилишига чек қўйиш ва Украинанинг Қора денгиз ва Азов денгизидаги ҳамда Керчь бўғозидаги ҳуқуқларини тасдиқлашни, жумладан Россия зиммасига Украинанинг ўз сувларидаги суверен ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, Украина ресурсларини ўзлаштириб олишни бас қилиш, шунингдек, келтирилган зарар учун компенсация тўлашни юклашни сўраётганини тушунтиришди.
"Халқаро ҳуқуқни атайлаб бузар экан, Россия Федерацияси Украина ва унинг халқига қарашли бўлган энергия ва балиқ захираларини ўғирлаяпти, бунда бошқа нарсалар орасида Украина балиқчиларигаа жисмоний зарар етказаяпти, Керчь кўприги ноқонуний қурилаётгани муносабати билаан кемаларнинг Украина портларига киришини тўсиб қўймоқда", – деб хабар қилишди Украиа ТИВдагилар.