Эрон шарқидаги Гонабади шаҳридаги сўфийлар оқими аъзолари, улар дарвешлар номи билан машҳур, баёнот бериб ўз сафларидан камида бир киши Теҳрон шимолий қисмида бўлиб ўтган тўқнашувда хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилганини маълум қилишди. Оқим аъзолари диний жамоа аъзолари ҳисбсга олиниши муносабати билан полиция идораси олдида норозилик намойишини ўтказишди.
Ижтимоий тармоқлар ва давлат телевидениесида намойиш этилаётган кадрларда автобус Теҳрон шимолида полиция ходимлари гуруҳига бориб урилганини кўриш мумкин. Ҳодиса оқибатида, полиция маълумотига кўра, уч нафар полиция ходими ҳалок бўлди. 20 февраль куни полиция вакили Саид Монтазер Альмеди баёнот бериб, Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси билан боғлиқ ярим ҳарбийлашган Басиджа ташкилотининг икки нафар аъзоси ўлдирилганлигини маълум қилди. У шунингдек, 300дан ортиқ киши, жумладан автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинганини айтди.
Гонабадидаги сўфийлар етакчиси 90 ёшга кирган Нурали Табанденинг тарафдорлари унинг полиция томонидан ҳибсга олинишидан хавфсираб, Теҳрондаги уйи олдида ўтирган ҳолда пикет ўтказдилар. Жамоат аъзолари полиция идораси олдида 19 феврал куни тўпланишди. Улар Табанде ва унинг уйини қўриқлаш мақсадида Теҳронга келган оқим аъзоларидан бири бўлмиш 72 ёшли Нематолла Риахининг ҳибсга олинишига норозилик билдирдилар.
Исломдаги мистик оқимлардан бири бўлмиш Сўфизм Эронда тақиқланмаган, аммо ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар Эрон ҳукуматини сўфийларни таъқиб қилаётганликда ва бу оқим аъзоларини, жумладан энг кўп сўфийлар истиқомат қиладиган Гонабадида улар камситилаётганини айтиб, айблаб келишади.