Унинг сўзларига қараганда, ҳозир томонлар икки етакчи – Мирзиёев ва Бердимуҳамедовларнинг учрашувига фаол тайёргарлик кўраяпти. Музокаралар доирасида кўплаб масалалар кўтарилади.
«Бу йил бизнинг президентимиз Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боришини кутаяпмиз. Ташриф давомида кўплаб масалалар ҳал қилинади. Ҳозирча кун тартиби номаълум, лекин биз тайёрланаяпмиз. Ташрифнинг аниқ санасини ҳам айта олмайман, лекин биз дипломатик каналлар бўйича ишлаяпмиз. Чамаси бу баҳорда бўлади», – деб хабар қилди суҳбат давомида дипломат.
Охирги марта Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йил сентябрь ойида Ашхободда учрашган эди.