Тиббиёт университети раҳбарияти гумон қилинмоқда. Бедарак йўқолган куни Муқаддас мулоқотда бўлган декан ўринбосари мансабидан четлаштирилди. Киев прокуратураси 30 январь куни Муқаддас Насирлаева университетдан чиқиб метрога тушгани ва ўзини Днепр дарёсига ташлаганини тасдиқлади. Бу ҳодиса кузатув камераларида акс этган.
«Биз барча имкониятларнинг вариантларини, барча чуқурликларни кўриб чиқдик,– афсуски ҳеч нарса топмадик», – дейди Украина фавқулотда вазиятлар Давлат қутқарув хизмати бошлиғи ўринбосари Юрий Билецкий.
Душанба куни кечқурун қизнинг рюкзаки топилди – оқим уни қирғоққа чиқариб ташлаган эди. Талабанинг оиласининг фикрича, университетда қизни ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлишган ,у ерда қиз тиш шифокорига ўқирди. Муқаддаснинг виза муддати тугаган бўлиб, ўз вақтида муддатни узайтиришмаган, шу сабабли у мамлакатга ноқонуний яшаб турган. Шунга қарамай у маърузаларга қатнаб турган ва сессияларни топширган.
Қиз деканатга талабалар визасини узайтиришга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилганидан кейин университетда можаро чиқди. «Қўлида йиртилган ариза бўлган ҳолда йиғлаб чиққан – у (проректор – НВ) унинг аризасини ўқиб ҳам кўрмаган, имзо чекмаслигини айтиб аризани қайтариб берган», – дейди Насирлаевлар оиласининг адвокати Ровшанбек Розметов.
Муқаддаснинг оиласининг мавқеини адвокат ифода қилмоқда – ота оналар Туркманистондан Киевга етиб келишди, бироқ журналистлар билан мулоқот қилишни исташмаяпти. Душанба куни Тимохина мансабидан озод этилди. Университетда ички суриштирув олиб борилаётганини айтишмоқда.
Киев прокуратураси ҳақиқатан ҳам қизнинг ўз жонига қасд қилишига университет сабабчи бўлган ёки бўлмаганлигини ўрганмоқда.