Ссылки доступа

Тергов қўмитаси қозоғистонлик Филинковнинг қийноқлар ҳақидаги шикоятини текширади


Бу ҳақда “Агора” халқаро ҳуқуқ ҳимояси гуруҳидан бўлган унинг адвокати Виталий Черкасов Facebook'да ёзиб чиқди.

Филинковнинг сўзларига қараганда, Санкт-Петербург гарнизони ҳарбий тергов бўлими бошлиғининг ўринбосари у билан учрашиб, суҳбатни “Бизгача етиб борди. Текшириш бошланган” деган жумлалар билан бошлаган.

Аввалроқ Ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокуратураси адвокатнинг мурожаатини Россия Федерал хавфсизлик хизматига жўнатиб, Филинковни қийнашгани ҳақидаги хабарни текширишни рад қилган эди. Филинковнинг ўзи айтишига қараганда, айннан ФХХ ходимлари кўрсатмалар олиш баробарида уни ва у билан бирга қамоққа олинган антифашист Игорь Шишкинни уришган ва электрошокер билан қийнашган. Тергов фаразига кўра, фаоллар қандайдир гуруҳ тузган бўлиб, бу гуруҳнинг вазифаси, гўёки, "террорчилик фаолияти, терроризмни тарғиб қилиш, шунингдек қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган ".

Қаршилик ҳаракатининг фаоли деб аталаётган Виктор Филинков 23 январь куни ушланган эди. Филинковнинг сўзларига қараганда, уни аэропортда ушлашганидан кейин ФХХ ходимлари ва ниқобли кишилар уни ўрмонга олиб чиқишган. Филинков иқрор бўлувчи кўрсатмалар олиш учун уни қийнашганини баён қилди. Кейинчалик у қамоққа ташланган.

Аввалроқ қозоғистонлик дипломатлар россия ҳокимият вакиллари Қозоғистон фуқароси қўлга олингани ҳақида Қозоғистон консуллигини хабардор қилишмагани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG