Ссылки доступа

Россиялик кёрлингчи Крушельницкий олимпия медалини қайтаради


Россиялик кёрлингчи Александр Крушельницкийнинг допинг-намунаси текширилганида унинг қонида тақиқланган препарат борлиги аниқланди, эндиликда у Пхёнчханда ўтаётган Олимпиаданинг бронза медалини қайтаради, дея 22 февраль куни баёнот берди Россия кёрлинг федерацияси матбуот хизмати.

Александр Крушельницкий ва унинг рафиқаси Анастасия Бризгалова аралаш жуфтлик бўйиича Пхёнчхандаги мусобақаларда бронза медалини қўлга киритган эди.

«Биз, ҳақиқатан ҳам унда (унинг ташхисида) [мельдоний] борлиги тўғрисидаги баёнотни имзоладик ва ўзи-ўзидан равшанки медални қайтарамиз», — деди Россия кёрлинг Федерацияси матбуот котиби Валентина Паринова «Россия 1» телеканали эфирида.

Россия кёрлингчисига нисбатан очилган иш Спорт арбитраж суди(CAS)да бугун кўриб чиқилиши кутилмоқда. Россияга тегишли давлат ТАСС ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Крушельницкий суд эшитувларида иштирок этмаслигини билдирган.

ТАСС Паринованинг «Нима бўлганда ҳам суд бизни медаллардан маҳрум қилиш тўғрисида қарорга келади», — деган сўзларни келтиради.

Аксилдопинг қоидаларни бузганлик айби туфайли Россия спортчилари Пхёнчхандаги мусобақаларда бетараф байроқ остида иштирок этмоқда. Махсус комиссия россиялик атлетларнинг Халқаро Олимпиада қўмитаси томонидан ёзилган Олимпиада қоидаларига амал қилаётганини кузатиб бормоқда. 24 февраль куни ХОҚ мазкур комиссия фикрига таяниб Россия Олимпия қўмитасини дисквалификациясини бекор қилиш масаласи ва Россия спортчилари Олимпиада ёпилиши маросимида Россия байроғи остида чиқиш ёки чиқмасликлари борасида қарор қабул қилади.

XS
SM
MD
LG