Ссылки доступа

Тожикистоннинг олти нафар фуқароси Люберцида маршруткани портлатиб юбормоқчи бўлгани учун судланди (видео)


Москва ҳарбий округ суди Тожикистоннинг олти нафар фуқаросини 12 йилдан 18 йилгача бўлган муддатга колонияга ҳукм қилди. Улар 2016 йил август ойида Москва яқинидаги Люберцида маршруткани портлатиб юборишга уринганликда айбдор деб топилдилар.

Терговчиларнинг таъкидлашича, уларнинг ҳаммаси “Ислом Давлати”нинг тарафдорлари бўлган ва уларга ИДга “кириш чиптаси” сифатида теракт содир этиш таклифи берилган", - дея маълум қилди суд матбуот хизмати.

Топшириқ олган судланганлар Люберцида маршрут таксисини портлатиб юборишга қарор қилишган ва машина ичида портловчи моддалар солинган ҳамда телефон орқали бошқариладиган механизм скотч билан мустахкамланган челакни қолдиришган, - дейилади жиноий иш материалларида. Бироқ маршрутка йўловчилари челакни пайқаб қолишгани туфайли портлаш юз бермади.

Машина бу вақтда шаҳардаги асосий йўллардан бирида: - Смирнов кўчаси ва Октябрь проспекти кесишган чорраҳада турган эди.

Таджикистонинг фуқаролари Латипов, Мўминов, Самардини, Ҳасанов, Хикматулло ива Юлдашевларга террорчилик жамиятида иштирок этишдан ташқари, портловчи моддаларни қонунга зид равишда сақлаш ва эгалик қилиш айби ҳам қўйилди. Судланувчиларнинг тўрт нафари айбларига тўлалигича, икки нафари эса қисман иқрор бўлди, - дейишди судда.

XS
SM
MD
LG